Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президентининг парламентдаги вакили хизмат мавқеини суиистеъмол қилганликда гумонланиб қўлга олинди
Қирғизистон президенти аппарати раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлайдиган Дийканбаев давлат корхоналаридан бирининг раҳбарини партиялардан бирининг сайловолди кампаниясига пул ажратишга мажбурлаганликда гумонланмоқда.
Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари мамлакат президентининг парламентдаги вакили Курманбек Дийканбаевни хизмат мавқеини суиистеъмол қилганлиги учун қўлга олди. Бу ҳақда қўмита матбуот маркази хабар берди.
“24 ноябр куни президентнинг Жогорку Кенешдаги вакили “Хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш” моддасида кўзда тутилган жиноятни амалга оширишда гумонланиб қўлга олинди ва давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб келинди”, – дейилади хабарда.
Қирғизистон президенти аппарати раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлайдиган Дийканбаев давлат корхоналаридан бирининг раҳбарини партиялардан бирининг сайловолди кампаниясига пул ажратишга мажбурлаганликда гумонланмоқда.
Хабарда айтилишича, у октябр ойидаги сайлов кампанияси даврида давлат корхонаси раҳбарини 7 млн сомдан ортиқ маблағни сиёсий партия ҳисобига ўтказишга мажбур қилган.
Мамлакатда парламент сайловлари 4 октябр куни бўлиб ўтган эди. Сайловнинг якуний натижаларига кўра, 4та партия Жогорку Кенешдан жой олган.
Бироқ натижалардан норози бўлган бошқа партияларнинг талаби ва Бишкекда бошланган намойишлардан сўнг 6 октябр куни Қирғизистон МСК сайлов натижаларини бекор қилган.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026