Ўзбекистон | 08:30 / 26.11.2020
4126
3 дақиқада ўқилади
Реклама

“Dream City”: Boulevard бизнес маркази тадбиркорларга нималарни кафолатлайди?

“Dream City” компанияси Boulevard Business Center'даги бино эгаларининг қандай афзалликларга эга бўлишлари ва Tashkent City'да бизнесни ривожлантириш истиқболлари ҳақида ҳикоя қилади.

Пойтахт ишбилармонлик марказидаги бизнесингиз

Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази пойтахтнинг энг машҳур нуқталаридан бирига, шубҳасиз, шаҳарнинг ташриф қоғозига айланди. Янги концепция, услуб, кўп функционаллик, маъмурий, маиший ва савдо-кўнгилочар объектларнинг кўплиги ҳар куни потенциал мижозларингизга айланадиган минглаб ташриф буюрувчиларни жалб қилади.

Boulevard Business Center ҳақида қисқача

Замонавий меъморий иншоот динамика ва тараққиётини ўзида мужассам этган такрорланмас услубга эга. Бинонинг пастки қаватида ҳаво тозалаш ускуналари ўрнатилган, панорамали ойнали ҳамда улкан Tashkent City парки кўзга ташланиб турадиган 14 та савдо майдони жойлашган. Иккинчи қаватда эса майдони 75 дан 159 метр квадратгача бўлган 16 та тайёр таъмирланган офис мавжуд. Марказнинг яна бир афзаллиги – бу бинонинг ўз қўриқланадиган ерости автотураргоҳи мавжудлиги.

Фойдали сармоялар

Агар сиз ўз компаниянгиз ёки бизнесингизга эга бўлмасангиз ҳамда офис биносига муҳтож бўлмасангиз ҳам, Boulevard бизнес маркази барқарор даромад келтирадиган узоқ муддатли сармоялар учун ажойиб имкониятдир.

Хулоса қилиб айтганда, Boulevard бизнес марказига сармоя киритган тадбиркорлар қуйидаги имкониятларга эга бўлишади:

  • пойтахтдаги энг нуфузли манзилнинг барча афзалликлари;
  • Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида истиқомат қилувчилар, ишлайдиганлар ва доимий ташриф буюрувчи мижозларнинг катта оқими;
  • пойтахт ва халқаро ишбилармонлик марказига меҳмонларининг доимий ташрифи;
  • ресторан ёки дўконингиздан боғнинг бетакрор кўриниши;
  • офис биноларининг тайёр таъмирланганлиги;
  • барқарор даромад.

Boulevard бизнес маркази – бу келажак учун фойдали сармоядир!

Ягона маълумот маркази: +99871-202-22-22

Сотув офиси дам олиш кунларисиз 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: www.t.me/dreamcityuz

Facebook: www.fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид