Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига тўлақонли аъзолигини тиклади
2020 йил 23 ноябрда Ядро тадқиқотлари бирлашган институти (ЯТБИ, Дубна, Россия) аъзо давлатлари мухтор вакиллар қўмитасининг йиллик сессияси бўлиб ўтди.
Фанлар академияси хабарига кўра, йиғилиш кун тартибига қўйилган масалалардан бири Ўзбекистоннинг Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига тўлақонли аъзолигини тиклаш масаласи бўлиб, мазкур масала бўйича қўмита аъзолари томонидан Ўзбекистоннинг Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига тўлақонли аъзолигини 2021 йил 1 январдан тиклаш қарори қабул қилинди.
Ўзбекистоннинг ЯТБИга тўлақонли аъзолиги маҳаллий мутахассисларнинг йирик халқаро лойиҳаларда иштирок этиши ҳамда ядро технологиялари, ядровий тиббиёт, ахборот технологиялари ва материалшунослик йўналишларида юқори малакали кадрлар тайёрлашда кенг имкониятлар яратади.
Маълумот ўрнида, ҳозирда Ядро тадқиқотлари бирлашган институтига Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Болгария, Вьетнам, Грузия, Қозоғистон, КҲДР, Куба, Молдова, Мўғулистон, Польша, Россия, Руминия, Словакия, Ўзбекистон, Украина, Чехия – 18та давлат таъсисчи-аъзо бўлган.
Ядро тадқиқотлари бирлашган институти – бу йирик халқаро ҳукуматлараро ташкилот, дунёга машҳур илмий марказ бўлиб, жаҳон илмий ҳамжамиятида мазкур институтнинг рейтинги жуда юқори.