Спорт | 08:59 / 27.11.2020
10876
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик оғир атлетикачига Лондон-2012 бронза медали берилади

Халқаро Олимпия қўмитаси ижроия кенгашининг видеоалоқа шаклида бўлиб ўтган йиғилишида Лондон 2012 Олимпияда ўйинларида велоспорт ва оғир атлетика спорт турларидаги натижалар қайта кўриб чиқилди.

Иван Ефремов / Фото: Ezra Shaw/Getty Images Europe

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабарига кўра, оғир атлетика бўйича 105 кг вазн тоифасида Олимпия чемпиони Иван Торохтий допинг туфайли олтин медалдан маҳрум қилинган. Олтин медал эронлик Наваф Носиршалалга, кумуш поляк Бартоломей Бонкка насиб этди. 

Қайд этилишича, бронза медал ўзбекистонлик Руслан Нуриддиновга насиб қилиши мумкин эди, аммо унинг 2019 йил май ойида Лондонда ўтказган натижалари бекор бўлиб, дисквалификация қилинди. 

Дастлабки натижаларга кўра, бешинчи ўринни қўлга киритган яна бир юртдошимиз Иван Ефремов бронза медали соҳибига айланди.

Иван Ефремов 1986 йил 9 март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Оғир атлетика бўйича АҚШнинг Хюстон (2015) ва Анахайм (2017) шаҳарларида ўтказилган жаҳон чемпионатлари совриндори.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид