Спорт | 19:18 / 29.11.2020
6053
2 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Насаф» учинчи марта кумуш медалга сазовор бўлди, Зойир Мирзаев жамоани табриклади

Суперлигада 25-тур ўйинлари ўтказилмоқда. Тошкентда «Бунёдкор» меҳмони бўлган «Насаф» Марко Станоевичнинг жарима зарбасидан урган голи эвазига ғалаба қозонди ва клуб тарихида учинчи марта Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медалларига сазовор бўлди.

Фото: FC Nasaf

Рўзиқул Бердиев жамоаси 52 очко билан 2-ўринда қолган бўлса, Вадим Абрамов қўл остидаги «Бунёдкор» 42 очко билан 4-ўринга жойлашди.

Суперлига. 25-тур. Тошкент.
«Бунёдкор» – «Насаф» 0:1
Гол:
Марко Станоевич (8).
Ҳакам: Зокир Қодиров.
«Бунёдкор»: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Ислом Қобилов, 4. Даврон Эргашев, 5. Иброҳимхалил Йўлдошев, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев, 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17. Санжар Қодирқулов, 19. Нурулло Тўхтасинов, 26. Улуғбек Абдуллаев.
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 92. Умар Эшмуродов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Дилшод Раҳматуллаев, 10.Бобир Абдихолиқов, 14. Шароф Муҳиддинов, 15.Жўрабек Маннонов, 20. Ислом Кенжабоев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич.
Четлатиш: Даврон Эргашев (89, «Бунёдкор»).

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Суперлига кумуш медалларига эга чиққан «Насаф» жамоасига табрик йўллади.

«Юртимизда бошланган футбол мавсумини воҳамиз бош жамоаси «Насаф» клуби «Андижон»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани барча мухлисларга ҳам маълум. Кечагидек эслайман, 0:1 ҳисобида бораётган жамоамиз охирги дақиқаларда ғалабани илиб кетганди. Ушбу ўйинда ўзим ҳам иштирок этиб, «Насаф»ни мавсумда юқори ўринларни эгаллашини кўп сонли мухлислари билан ният қилган эдик. Бугун ушбу ниятларимиз ижобат бўлиб, севимли жамоамиз ўз тарихида учинчи бор кумуш медални қўлга киритди.

«Насаф» клуби раҳбариятини, мураббийларини, футболчилар ва барча мен каби ушбу жамоа мухлисларини кумуш медалларни қўлга киритгани билан самимий табриклаб, фақат ва фақат «Олға «Насаф», олға!», деб тилак билдириб қоламан. Ҳар қандай қўллаб-қувватловга ва кўмакка тайёрман. Аждарларга хос шижоат тарк этмасин», деб Зойир Мирзаевнинг сўзларини келтирмоқда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид