Ўзбекистон | 11:01 / 30.11.2020
12666
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон хориждан 64 млн долларлик мобил телефонлар импорт қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига кўра, мамлакатга қиймати 64,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 781,7 минг дона мобил телефонлари импорт қилинган.

Фото: Jason Lee / Reuters

Ўзбекистон 19 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган
 
Ўзбекистон мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

Хитой – 556,6 минг дона;
Вьетнам – 143,4 минг дона;
Ҳиндистон – 36,7 минг дона;
БАА – 23,9 минг дона;
Россия – 11,3 минг дона.

Маълумот ўрнида, мамлакатда 2019 йилда 235 минг дона қиймати 31,7 млрд. сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид