Ўзбекистон | 12:12 / 01.12.2020
16266
2 дақиқада ўқилади

2 декабр куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 2 декабр куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ - 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғ ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид