Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Томас Бах ХОҚга 2025 йилгача раҳбарлик қилади
Халқаро Олимпия қўмитасининг амалдаги президенти Томас Бах қўмитанинг 2021 йил мартда Афинада ўтадиган 137-сессиясида янги 4 йиллик муддатга қайта сайланади. Бу Бах ушбу лавозимга ягона номзод бўлиб қолганидан кейин аён бўлди.
ХОҚ президенти лавозимига номзодлардан аризалар қабул қилиниши 30 ноябрда якунланди. Бироқ Бахга ҳеч ким рақобатчилик қилишга жазм қилмади. Шу сабабли немис ушбу лавозим учун ўтадиган сайловларда ягона номзод бўлади.
ХОҚ ижроия қўмитаси қарорига кўра, қўмитанинг сайланган президенти Токиода 2021 йил 23 июлдан 8 августгача ўтадиган Олимпия ўйинларидан кейин ўз ваколатларини бажаришга киришади.
Бахнинг таъкидлашича, у ўз рафиқаси билан маслаҳатлашгандан кейин Олимпия ҳаракатига хизмат қилишни давом эттириш ва янги муддатга номзодини илгари суриш истагини билдирди.
Қиличбозлик бўйича 1976 йилги Олимпия чемпиони, 66 ёшли Бах ХОҚга 2013 йилдан бери раҳбарлик қилади. У 8 йиллик муддатга сайланган ва амалдаги тартиб-қоидаларга кўра яна 4 йилга сайланиши мумкин. Бах қайта сайлангандан кейин унинг янги президентлик муддати 2025 йилда ўз поёнига етади.
Мавзуга оид
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
09:03 / 12.02.2026
ХОҚ Берлин олимпиадаси рамзлари туширилган футболкани сотувдан олиб ташлади
19:15 / 10.11.2025