Ўзбекистон | 08:30 / 04.12.2020
9391
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Havas 90-дўконини очди. Дискаунтер мутахассислари энг кўп сўраладиган саволларга жавоб беришди

Ўзбекистондаги йирик дискаунтерлар тармоғи – Havas дўконлари сони 90тага етди. 100-сонли дўкон очилишига қадар, Havas мутахассислари бир нечта долзарб саволларга жавоб беришга қарор қилдилар.

Дискаунтерни оддий дўкон билан адаштирманг

Havas дискаунтерлар тармоғи оммабоплигига қарамай, дискаунтер ўзи нималиги кўпчиликка ҳали ҳам номаълум. Шу сабабли кўпинча «Дискаунтерлар оддий дўконлардан нимаси билан фарқланади?» деган савол туғилади.

Асосий фарқ – нарх-навода!

Havas дўконларида маҳсулот нархлари арзон. Бундан ташқари, Havas ўз истеъмолчиларини турли акциялар билан мунтазам шод этади. Демак, Сиз деярли ҳар куни бирор маҳсулотни акция бўйича арзон нархда харид қилиш имкониятига эгасиз.

Истеъмолчилар саволларига жавоблар

Аввало айтиш лозимки, Havas ўз истеъмолчиларини қадрлайди ва ишончини оқлашга ҳаракат қилади. Шундай бўлса-да, айрим дамларда дўконларда хизмат кўрсатиш барча талабларни қондира оладиган даражада юқори бўлмагани эҳтимоли борлигини тан олади.

Havas ўз устида ишлашни ва ривожланишни тўхтовсиз давом эттиради. Компания мутахассислари ижтимоий тармоқлардаги барча таклиф ва шикоятларни мунтазам ўрганиб чиқадилар.

Ҳурматли истеъмолчилар, изоҳларда Havas ҳақида ёзиб қолдираётган фикр ва мулоҳазаларингиз учун Сизга катта раҳмат. Бизнинг ривожланишимизга қўшаётган ҳиссангиз бебаҳодир.

Энди эса саволларга ўтамиз!

Нима учун Havas белгиланган маҳсулот ассортиментига эга?

Havas – бу дискаунтер. Дискаунтерларнинг асосий вазифаси эса истеъмолчиларни энг зарурий маҳсулотлар билан ҳамёнбоп нархларда таъминлаш. Маҳсулот ассортиментини чеклаш нархларни пасайтириш ва дўкондаги токчалар сонини камайтириш имконини беради. Бу эса ўз навбатида харид қилиш жараёнини янада қулайлаштиради.

Нима учун дўкон расталари серпантин шаклида жойлаштирилган (илон изи шаклида)?

Айрим истеъмолчиларга расталар жойлашуви сабабли харид қилиш жараёни кўпроқ вақт талаб қилиши мумкиндек туюлиши мумкин. Аммо бу нотўғри фикр. Аслида растадан кассагача бўлган масофани қўпи билан 2 дақиқада босиб ўтиш мумкин.

Бундан ташқари, расталар жойлашуви ҳеч нарсани унутмасдан, режалаштирилган барча маҳсулотларни харид қилишга имкон беради.

Нима учун нархкўрсаткич маҳсулот устида ўрнатилган?

Бу тажриба дунёнинг кўпчилик дискаунтерларида қўлланилади. Бундан ташқари, маҳсулот устида ўрнатилган нархкўрсаткич нархларни эгилиб ўқишга қийналувчи қариялар учун қўшимча қулайлик яратади.

Нархкўрсаткичнинг бундай жойлаштирилиши фақат биринчи марта ноқулайлик туғдириши мумкин. Кўниккандан кейин эса аслида бу қанчалик қулайлиги Сизга ҳам аён бўлади.

Havas дискаунтери «ақлли харидлар» учун мўлжалланган

Дискаунтерлар тармоғидан фойдаланар экансиз, ўзингизга қўшимча қулайлик яратасиз, вақтингизни ва маблағингизни тежайсиз.

Эндиликда узоққа йўл олиш шарт эмас, барча керакли маҳсулотлар уйингиз яқинида. Агар уйингиз олдида Havas дўкони бўлмаса, ҳеч хавотирланманг, компания нафақат пойтахтимизда, балки юртимизнинг ҳар бир вилоятида, шаҳрида фаолият юритишни ўзига мақсад қилиб қўйган. Яқин орада «ақлли харид»ларни амалга ошириш имконияти Сизда ҳам пайдо бўлади.

Дискаунтерлар манзиллари ҳақида сайтимиздан маълумот олишингиз мумкин:

Веб сайт: https://havasfood.uz/ru/markets

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook: https://www.facebook.com/havasuz/

Instagram: instagram.com/havasuz/

Telegram: https://t.me/havasu

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид