Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Камчиликлар аниқланди, вазирлик ҳисоб беради» – Сенат ишчи гуруҳи свет ва газ муаммосини ўрганиб қайтди
Сенат ишчи гуруҳи водийнинг барча вилоятларида бўлиб, электр ва газ муаммоси юзасидан бир қатор камчиликларни аниқлаган. Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов келгуси ҳафта ўтказиладиган Сенат йиғилишида ушбу сафар якунлари бўйича батафсил ҳисобот берилиши, Энергетика вазирлиги вазият юзасидан ҳисобот билан чиқишини айтди.
«Ноябр ойи охирида ҳаво ҳарорати совиб кетиши муносабати билан аҳолидан жуда кўплаб мурожаатлар келиб тушгани туфайли Сенатда 3 та гуруҳдан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Биринчи гуруҳга мен ўзим раҳбар бўлдим. Биз водий вилоятлари билан танишдик. Турли вазирликлардан раҳбар ходимлар ҳам бирга боришди. 9 кишидан иборат гуруҳ Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларини атрофлича ўргандик. Фуқаролар билан учрашдик. Барча шифохоналар, мактаб, боғчалар ва туғруқхоналарга кириб, электр ва газ таъминоти билан танишдик. Станцияларга бориб маҳаллаларга кўмир тарқатилиши, нархлар сақланиши қай даражадалиги, автомобиллар билан таъминланиш ҳолатини ҳам ўргандик.
Халқнинг газ ва ток йўқлиги бўйича мурожаатлари асосли бўлган. Кўп камчиликлар аниқланди. Бизнинг гуруҳ номи «Ишчи гуруҳ» эди. У ерга ўрганиш учунгина борилган ва биз жараённи ўргандик.
Ҳудди шундай гуруҳлар Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари бўйича ўрганишлар ўтказишди. Ҳужжатларни Сенатга топширдик.
Сенат ҳозир аниқланган камчиликлар бўйича чоралар кўряпти. Келаётган ҳафтада бўладиган Сенат йиғилишида бу масала батафсил эшитилади. Яъни Энергетика вазирлиги ахборот беради.
Қишни кутиб олишга ва ундан яхши чиқишга тайёрмиз дейилган эди, нега энди бирданига совуқ тушганда халқ бундай қийин аҳволга тушиб қолди, деган масалалар қўйилди. Бу эшитиш очиқдан очиқ, тўғридан тўғри эфирда халққа кўрсатилади», — деди қўмита раиси.
Аввалроқ, Сенат томонидан Фарғона водийси вилоятларида табиий ва суюлтирилган газ, кўмир ҳамда электр энергияси билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи тузилгани хабар қилинганди.
25 ноябр куни ўтказилган матбуот анжуманида энергетика вазири Алишер Султонов куз-қиш мавсумига етарлича тайёргарлик кўрилганини таъкидлаб, свет ва газ таъминоти бўйича муаммоларни аввалги йилларда шу йил ноябр ойидагидек вазият олдин кузатилмагани билан изоҳлаганди.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
20:10 / 15.05.2026