Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеулда коронавирус сабабли соат 21дан кейин кўча чироқлари ўчириладиган бўлди
Жанубий Корея пойтахти Сеулда коронавирус тарқалишига қарши янги чекловлар киритилиши доирасида дўконлар, кинотеатрлар ва шу каби жамоат жойлари соат 21дан ёпиладиган бўлди. Шунингдек, шаҳар тарихида биринчи марта одамлар ҳаракатланишини чеклаш мақсадида кечки пайт кўча чироқлари ўчириладиган бўлди.
Чекловлар 5 декабрдан кучга киради. Сеул мэри Со Чжон Хёпнинг айтишича, шаҳар “жуда хавфли инқирозни бошдан кечирмоқда” ва “орқага чекинишнинг бошқа иложиси йўқ”.
“Эртанги кундан Сеул соат 21дан тўхтайди”, деб маълум қилган мэр.
Ушбу қарор 3 декабрда шаҳарда кунлик касалланиш ҳолатлари сони рекорд даражага – 295 тага етгандан кейин қабул қилинган. Жанубий Корея бўйлаб эса сўнгги суткада касалланиш ҳолатлари сони 629 тани ташкил қилган.
Бундан ташқари, соат 21дан кейин автобуслар ва метро поездлари қатнови 30 фоизга қисқартирилади. Мактаблар ўқувчилари 7 декабрдан масофадан ўқишга ўтказилади. Шунингдек, спорт зал, музей, концерт заллари ва кутубхоналар тўлиқ ёпилади.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
12:35 / 25.02.2026
Сеулдаги РФ элчихонаси “Ғалаба бизники бўлади” баннерини олиб ташлади
10:01 / 30.08.2025
Тошкентдан Сеулга учадиган самолёт учиб кетиш аэропортига қайтарилди
17:25 / 07.05.2025