Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Евроиттифоқ мамлакатларига тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми 1,2 млрд долларгача етади
Жорий йилнинг 30 ноябрида Европа комиссияси Ўзбекистоннинг преференцияларнинг умумий тизими плюс – «GSP+»дан фойдаланувчи мақомини олиш тўғрисидаги аризаси бўйича ижобий қарор қабул қилди.
«GSP+» тизими тақдим этилиб, жорий қилингандан сўнг ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар ўз маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилишда бир томонлама тариф имтиёзларидан фойдаланишни бошлаши мумкин. Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Европа иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиши мумкин бўлган товарлар сони 6200 тага кўпаяди.
Мутахассислар фикрига кўра, «GSP+»га мувофиқ, дастлабки босқичда тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми 300 миллион АҚШ долларини ташкил этади, кейинчалик, 2025 йилга келиб, 1,2 миллиард АҚШ долларигача ўсиши айтилмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистон 2,1 миллиард доллардан ортиқ тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг аксарияти МДҲ мамлакатлари, Туркия ва Хитой бозорларига йўналтирилади. Атиги 60 миллион доллар Европа иттифоқи давлатларига тўғри келади.
2019 йил натижаларига кўра, Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт 56,7 миллион долларни ташкил этди, жорий йилнинг январ-октябр ойлари учун - 62,5 миллион доллар.
«GSP+» тизими жорий қилингандан сўнг Европа мамлакатларидан Ўзбекистон тўқимачилик саноати билан ҳамкорликка қизиқиши ортади, «GSP+» мақоми ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширади.
Мавзуга оид
08:21 / 01.06.2026
Хитойнинг икки йирик компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ниятида
11:30 / 05.01.2026
Ўзбекистон тўқимачилик экспортида тайёр маҳсулотлар етакчи бўлди
23:25 / 23.12.2025
Тўқимачиликда ишлаб чиқариш ҳажмини 147 триллион сўмга етказиш мақсад қилинди
15:34 / 17.12.2025