Ўзбекистон | 13:38 / 05.12.2020
4008
1 дақиқада ўқилади

Салкам 2 млрд сўмлик дори воситаларини олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Хорижий авиарейс билан Тошкент халқаро аэропортига учиб келиб, «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро М.С.нинг багажи ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, юклар орасида божхона назоратига тақдим этилмаган, умумий қиймати 1 миллиард 950 миллион сўмлик 4 899 дона турли сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид