Республика болалар суяк сили санаторийсига бош врач тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига кўра, Республика болалар суяк сили санаторийси бош врачи лавозимига Асилбек Аҳмаджонов тайинланди.
«Унга республикада болалар суяк сили профилактикаси, диагностикаси ва инновацион реабилитация усулларини кенг татбиқ этиш, ушбу йўналишда илмий тадқиқотлар устида ишлаш, илмий ходимлар ва шифокорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда санаторийда беморлар учун янада кенг шароитлар яратиш каби қатор вазифалар юклатилди», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.
45 ёшли тиббиёт фанлари номзоди А. Аҳмаджонов шу вақтгача Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Болалар суяк сили санаториясига шу йилнинг февралидан буён Озоджон Абдираҳмонович Кулиев раҳбарлик қилиб келаётганди.
Мавзуга оид
20:37 / 22.11.2022
ХТВ ва ССВ тизимларида бюджетнинг 77 млрд сўми ноқонуний ишлатилди
23:20 / 11.05.2021
ССВ: Ўз вазифасига совуққонлик билан қараган тиббиёт ходимлари вазифасидан озод этилди
18:59 / 04.05.2021
Энди белгилари яққол намоён бўлган беморларга ногиронлик муддатсиз берилади
13:46 / 29.04.2021