Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалиётида қўллашга рухсат бериладиган дорилар рўйхати тасдиқланди
Улар мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўлланиши мумкин.
Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати (.pdf) тасдиқланди.
«Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда «Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорларига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи имзоланди ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди.
Унга кўра, давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқланди. Буйруқ 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.
Мавзуга оид
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
20:30 / 05.05.2026