Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобусларнинг ўртача ҳаракатланиш оралиқ вақтини 10-12 дақиқагача камайтириш режалаштирилмоқда
2020 йилда Тошкент шаҳрида 152та йўловчи ташиш транспорт йўналишларини қайта кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати.
Фото: Тошшаҳартрансхизмат ахборот хизмати
Натижада, транспорт йўналишларининг 43таси оптималлаштирилди (режага нисбатан 40 фоиз), жумладан 32та автобус йўналишлари масофаси қисқартирилди, 11таси ёпилди (режага нисбатан 82 фоиз) ҳамда 2та янги йўналишлар очилди (режага нисбатан 35 фоиз).
Қайд этилишича, Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида қатор самарадорлик кўрсаткичларига эришиш кутилмоқда.
Улар:
йўналишларнинг ўртача масофасини 19,8 км.дан 15 км.гача қисқартириш;
автобусларнинг ўртача ҳаракатланиш оралиқ вақтини 20-30 дақиқадан 10-12 дақиқагача камайтириш;
ерусти жамоат транспортининг бир кунлик босиб ўтадиган масофасини 37,6 минг км.га камайтириш;
кунлик ёнилғи харажатини 13 минг литрга камайтириш;
атмосферага чиқариладиган зарарли чиқиндиларни кунига 2,5 тоннага камайтириш;
ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари сарф-харажатларини йилига 27,7 млрд сўм миқдорида тежаш;
метрополитендаги кунлик йўловчилар оқимини 240 минг йўловчидан 500 минг йўловчигача кўпайтириш;
75 минг нафардан ортиқ аҳоли яшайдиган 6та янги турар жой мавзесини мунтазам автобус йўналишлари қатнови билан таъминлаш.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026