Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда 18 киши президентликка номзод сифатида рўйхатга олинди
Дастлаб 63 киши президентликка номзодини қўймоқчи бўлганди, аммо фақат 20 кишигина 30 мингта имзо тўплади ҳамда 1 млн сом (12,5 минг доллар) гаров пули қўя олди.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) 18 кишини республика президентлигига номзод сифатида рўйхатга олди. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар берди.
Номзодлар орасида "Бутун Киргизстан" партияси етакчиси Адахан Мадумаров, мамлакат президенти вазифасини бажарган Садир Жапаров, давлат миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев бор.
Дастлаб 63 киши президентликка номзодини қўймоқчи бўлганди, аммо фақат 20 кишигина 30 мингта имзо тўплади ҳамда 1 млн сом (12,5 минг доллар) гаров пули қўя олди.
Президент сайлови 2021 йил 10 январда бўлиб ўтиши белгиланган.
Номзодлар ташвиқоти 15 декабрдан бошланади.
Мавзуга оид
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026