Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд туманида ўзбошимчалик билан қурилган уйлар сабабли давлатга 55,9 млрд сўм зарар етказилган
Самарқанд туманида 161 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, ноқонуний равишда уй-жойлар қурилганлиги ва давлат манфаатларига 55,9 млрд сўмлик зарар етказилган. Ҳолати бўйича ҳозир «Ермулккадастр» ДУК туман бўлими мансабдор шахслари ва бошқалар тергов қилинмоқда.
Фото: propozitsiya.com
Қишлоқ хўжалигига тегишли ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган ўрганишларда ноқонуний қарорларини бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш борасида 164 та протест келтирилган.
Самарқанд вилоят прокуратураси ахборот хизматининг Kun.uz’га тақдим этган маълумотига кўра, мазкур ўрганишлар мобайнида 60 нафар шахс маъмурий ҳамда интизомий жавобгарликка тортилиб, 68 та жиноят иши қўзғатилган, 285 нафар мансабдор шахслар қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилган.
Мисол учун, Самарқанд туманидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ерларнинг 161 гектари ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, ноқонуний равишда уй-жойлар қурилганлиги ва давлат манфаатларига 55,9 млрд сўмлик зарар етказилганлиги ҳолати бўйича ҳозирда «Ермулккадастр» ДУК туман бўлими мансабдор шахслари ва бошқалар тергов олдида жавоб бермоқда.
Бундан ташқари, Пайариқ туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи 92 та фермер хўжаликларининг 597 гектар ер майдонларида дарахтзорлар барпо этилишини олдини олиш чораларини кўрмаганлиги, ҳужжатлар сохталаштирилиб, сувли ер майдонларига ғалла экилмаганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 2,4 млрд сўмлик иқтисодий зарар етказилган.
Мавзуга оид
13:30 / 12.02.2026
Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз шаклга ўтади
14:50 / 07.02.2026
Кўп квартирали уйларда тўловлар фақат “Менинг уйим” орқали юритилади
16:20 / 29.01.2026
Ҳудудлар кесимида уй-жой қурилиши: Тошкент вилояти, Хоразм ва Фарғона пешқадам
10:23 / 28.01.2026