Ўзбекистон | 18:09 / 15.12.2020
41257
1 дақиқада ўқилади

Талабалар 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Ўзбекистонлик талабалар жорий йилнинг 28 декабридан қишки таътилга чиқади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

«Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди», дейилади вазирлик хабарида.

2021 йил 11 январ — ўқишнинг биринчи куни бўлади. 

Бундан аввалроқ Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактабларида қишки таътил бошланғич синфлар учун 25 декабр, юқори синфлар учун 26 декабрдан бошланиши ҳақида хабар берганди. Мактаб ўқувчилари учун таътил 14 кун давом этади. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид