Ўзбекистон | 08:30 / 16.12.2020
5799
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Энергия самарадорлик учун пул керакми? Улар мавжуд!

Сўнгги йилларда энергия самарадорлик масаласи оммалашиб бормоқда. Ушбу масалада кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистонда жуда катта миқдордаги электр энергияси нооқилона истеъмол қилинади.

Саноат корхоналари томонидан энергия ресурсларидан янада оқилона фойдаланишга бўлган эҳтиёж устувор аҳамият касб этмоқда.

Ахир улар энергия манбаларининг энг катта истеъмолчилари. Энергия самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва табиий равишда маҳсулот рақобатбардошлигини оширишда устувор омил ҳисобланади. Бундан ташқари, бу ишлаб чиқарувчи компаниялар соф фойдасига ижобий таъсир кўрсатади.

Ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулот таннархида энергия сарфи улушининг аҳамиятсизлиги ҳақида фикр юритиш стереотипи, шунингдек энергия манбаларининг мавжудлиги ва нисбатан арзонлиги тўғрисида фикр мавжуд. Гарчи, айрим тармоқларда улар тайёр маҳсулот таннархининг 15% дан 40% гача (хомашё сотиб олиш харажатларини ҳисобга олмаганда) тўғри келади. 75% га етиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳам мавжуд.

Саноат менежерлари кўпинча, энергия самарадорлигини ошириш дастурлари ва энергияни малакали бошқариш орқали потенциал тежашни кам баҳолайдилар.

Энергия нархларининг кўтарилиши маҳаллий ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу билвосита якуний маҳсулот таннархининг ошишига ва товарларни сотиш ҳажмининг пасайишига олиб келади.

Корхоналар энергияни тежашга қаратилган йирик тадбирларга сарфлаш учун ўз маблағлари етишмаслигига дуч келиши мумкин. Шу билан бирга, энергия тежаш тадбирларининг бир қисмини молиялаштириш фақат ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.

Масалан, технологик жараёнларни тўлиқ модернизация қилиш ва компания таркибини реконструкция қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва қамбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасининг имтиёзли маблағлари ёрдамида амалга оширилиши мумкин (брошюра).

Лойиҳа 2011 йилдан фаолият юритади ва унга Жаҳон банкининг – 325 миллион доллар эквивалентида имтиёзли кредит маблағлари, ҳамда Ўзбекистондаги тижорат банкларининг маблағлари ажратилган.

2011 йилдан буён 43 та саноат корхоналарида 101 та инвестиция суб-лойиҳалари амалга оширилди. Ушбу суб-лойиҳаларни амалга ошириш натижасида йилига 546 миллион кВт/соат электр энергияси ва  229 миллион кубометр табиий газни тежашга эришилмоқда. Бундан ташқари, иштирок этувчи корхоналар йилига 580 минг тоннадан зиёд CО2 ҳаво чиқиндиларини камайтирдилар.

Нефт ва газ, тоғ-кон саноати, кимё, электр ва энергетика, озиқ-овқат, қурилиш ва қайта ишлаш каби энергия талаб қиладиган соҳаларда суб-лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунда, «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналарида 15та, «Ўзбекнефтгаз» АЖ - 12та, «Ўзметкомбинат» АЖ - 10та, Ўз Қурилиш материаллари соҳасида - 17та, шу жумладан цемент ишлаб чиқарувчилар орасида - 14та, кичик ва ўрта корхоналарда - 15та ва бошқалар амалга оширилди (брошюра).

Суб-лойиҳаларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг олтита банки орқали амалга оширилади: Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, «AsakaBank» АТБ, «SanoatQurilishBank» АТБ, «HamkorBank» АТБ, «AsiaAllianceBank» АТБ, «Infinbank» АТБ.

Бундан ташқари, ҳозирда Европа инвестиция банки томонидан 100 миллион еврони ажратиш маъқулланган ва бу ўз навбатида йирик, кичик ва ўрта саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича суб-лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳа 2023 йилгача давом этади. Республикамизнинг саноат корхоналари сармоя олиш учун иштирок этувчи банклардан бирига мурожаат қилишлари мумкин. Бунинг учун банкка ариза юбориш ва Жаҳон банки томонидан тасдиқланганидан сўнг, имтиёзли ва қулай шартларда маблағдан фойдаланиш кифоя.

Тайёр маҳсулотлар таннархидаги электр энергиясининг улуши ўртача 40% ни ташкил этиши ҳисобга олинса, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш муҳимлигини инобатга олмаслик қийин.

Жиддий ёндашув, сифатли ва энг муҳими, муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш белгиланган мақсадга эришишимизга имкон беради: энергия сарфини оптималлаштириш ва энергия сарфини иқтисодий жиҳатдан фойдали даражага камайтириш.

Зеро, айнан энергия самарадорлиги ресурсларни тежаш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш имконини берадиган муҳим омил ҳисобланади!

Маълумотларни олиш учун қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин: +99871 232 64 19 (душанба-жума кунлари, соат 9.00 дан 18.00 гача)

Телеграм-канал: t.me/UZEEF

Facebook: fb.com/UZEEFWORLDBANK

Инстаграм: @uzeef_project

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва қамбағалликни кисқартириш вазирлиги сайтидаги веб-саҳифа: mineconomy.uz/uz/node/373

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид