14:48 / 17.12.2020
4423

Мирзаободда Сирдарё вилояти ёшлари IT ишланмалари ярмаркаси бўлиб ўтди

Мирзаобод тумани IT Center филиалида Сирдарё вилоятининг ўн бир туман ва шаҳарлари ўртасида иқтидорли ёшлар ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда ёшлар ўзларининг ихтиролари ва дастурлари билан қатнашишди.

«Ёшлар ўзларининг шароит ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда яратган ишланмаларини кўргазма қилишди. Бу эса чекка-чекка жойлардаги болаларнинг ихтирочиликка қизиқиши қай даражада кучлилигини кўрсатди», дейилади Сирдарё вилояти IT Center матбуот хизмати хабарида.

Вилоят IT Center ва Ёшлар Иттифоқи билан биргаликда уларнинг ишланмаларига баҳо берилиб, 4та номинацияда рағбатлантирилди. Энг яхши дастур, Энг яхши техника, Энг яхши робототехника, энг яхши Cyber спортчи йўналишларида биринчи иккинчи ва учинчи ўринлар билан тақдирланди ва эсдалик совғалари топширилди.

Top