Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига пул талаб қилган мансабдор ушланди
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни муддатидан олдин тайёрлаб беришни ваъда қилган мансабдор шахс тезкор тадбир давомида пул олган вақтида ушланди.
Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани бўлими бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1975 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кирган. У ўзининг мансабдор танишлари орқали фуқаронинг яшаш хонадонига оид кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш ва ушбу ҳужжатларни белгиланган муддатдан олдин тайёрлаб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош инспектор 1000 АҚШ доллари ва 6 миллион 50 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фуқаролардан бу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар бериш сўралди. Шахснинг сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга оид
11:05 / 10.07.2026
Табиий газга улаш учун пора олган мансабдорлар ушланди
21:56 / 04.07.2026
Дорихона очишга лицензия бериш учун пул талаб қилган мансабдорга жиноят иши қўзғатилди
08:19 / 02.07.2026
Жиззах ва Самарқандда адвокатлар ушланди
09:00 / 01.07.2026