«2021 йилда Халқаро молия институтларининг ҳисоб-китоблари ва прогнозларига кўра, пандемиядан кейинги даврда жаҳон иқтисодиёти аста-секин тикланиши прогноз қилинмоқда.

Халқаро валюта жамғармасининг октябрь ойидаги прогнозларига кўра, 2021 йилда жаҳон иқтисодиёти тикланиши натижасида 5,2 фоизга ўсиши, хусусан, ривожланган давлатлар иқтисодиёти 3,9 фоизга, Россия иқтисодиёти 2,8 фоизга, Қозоғистон иқтисодиёти 3 фоизга, Туркия 5 фоизга, Хитой иқтисодиёти 8,2 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

Умуман олганда, прогнозлар жуда ноаниқ ва юқори даражада эпидемиологик вазиятнинг ривожланишига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Пандемия сабабли нефть нархлари пасайиши энергия маҳсулотларини экспорт қилувчи давлатларга салбий таъсир этиши кутилмоқда, бироқ Ўзбекистон учун олтин нархининг кўтарилиши бошқа турдаги маҳсулотлар нархининг пасайишини қоплашга ёрдам бериши мумкин», деди Тимур Ишметов Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида.

Вазирнинг сўзларига кўра, иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари бир қатор макро-фискал хатарлар билан боғлиқ.

  • Жаҳон бозори конъюнктураси ўзгариши (Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарлари - олтин, газ, мис, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқаларга бўлган талабнинг ўзгариши);
  • асосий савдо ҳамкор давлатлар (Россия Федерацияси, Қозоғистон, Хитой) миллий валюталари курси, жаҳон бозорида нефть нархи ўзгариши;
  • асосий ташқи савдо ҳамкорлардаги иқтисодий фаолликнинг пасайиши ҳамда тикланишларнинг давомийлиги;
  • пандемия ва зарурий тақиқ чораларининг давомийлиги;
  • пандемия таъсирида ишлаб чиқариш занжири ўз ҳолатига қайтишининг давомийлиги;
  • харажатлар ва товарларга талабнинг заифлашиши ва ўз навбатида ушбу омилларнинг ишлаб чиқариш ва бандликка таъсири;
  • пандемия таъсирида фаолияти тўхтаб қолган корхоналар ишчиларининг турли секторларда бандликни таъминлаш имкониятлари, шунингдек, меҳнат бозоридаги босим;
  • ташқи талаб заифлашган ҳамда молиявий танқисликдан келиб чиқадиган иккиламчи чегаралараро таъсирлар кўлами (масалан, даромадларнинг кескин тушиши сабабли қўшни мамлакатлараро савдо ҳажмлари камайиши);
  • глобал таъминот занжирини қайта тузиш билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар ва буларнинг самарадорликка салбий таъсир кўлами (яъни логистика занжиридаги узилишлар, трансчегаравий талабларнинг кучайиши, санитария-эпидемиология талаблари кучайиши, қўшимча кутилмаган харажатлар ва логистика тизимидаги бошқа салбий босимлар);
  • хуфиёна иқтисодиёт улуши ошиши;