Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жалолиддин Машарипов легионерга айланади. Унга араб клубидан таклиф бор
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов клубни тарк этиб, 2021 йилда легионерга айланади. Tribuna.uz манбаси хабар беришича, Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ушбу 27 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи трансфери масаласида Тошкент жамоасига таклиф билан чиққан.
Манбанинг ёзишича, ар-риёдликлар клуби Машарипов учун «Пахтакор»га 1,7 миллион евро тўлаб беришга тайёр. «Пахтакор» эса ўз тарбияланувчиси учун 2 миллион евро сўраган. Музокаралар тез орада якунланиши кутилмоқда.
Жалолиддин Машариповнинг ўзи ҳам Европадан таклиф тушмаса, янги мавсумда Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клубга ўтишга қарши эмас.
Аввалроқ, футболчига Туркия ва Қатар клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Машариповдан ташқари, «Пахтакор»нинг яна икки футболчиси Достонбек Ҳамдамов ва Игор Сергеев ҳам легионерга айланиши кутилмоқда.
21 декабр куни «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе уч йиллик фаолиятидан кейин клубни тарк этгани ҳақида маълум қилган эди. Якунланган мавсумда Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби бўлган клубнинг янги бош мураббийи январ ойида эълон қилинади.
Мавзуга оид
22:02 / 04.06.2025
Ҳаммаси ўз қўлимизда, эртага ғалаба қозонишимиз шарт – Тимур Кападзе
17:11 / 24.03.2025
Машарипов Қирғизистон билан ўйинда рақибга қизил кўрсатилганини билмаганини айтди
13:39 / 21.03.2025
«Эронни ютсак, ЖЧ-2026га чиқиш масаласини 99 фоизга ҳал қиламиз» - Шомуродов ва Машарипов муҳим ғалаба ва Теҳрондаги ўйин ҳақида
12:28 / 06.12.2024