Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимир Тюрденев: Ўзбекистон ЕОИИда мустақиллигини йўқотиши ҳақидаги гаплар кулгили
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев республика Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га кузатувчи сифатида қўшилганига изоҳ берди.
Россия элчиси сўзларига кўра, иттифоқнинг тўлақонли аъзолари эга бўлган имтиёзлар йўқ бўлишига қарамай, Тошкентда иқтисодиёт учун ҳеч қандай мажбурият ва хатарларсиз ЕОИИ фаолиятини ичкаридан ўрганиш имконияти пайдо бўлди.
«Ҳа, республика овоз бериш ҳуқуқига ва савдо имтиёзларига эга эмас. Аммо, айни пайтда, унинг иқтисодиёти учун ҳеч қандай хавф ҳам йўқ. Бу яқиндан кўриб чиқиш ва танлов қилиш учун имконият. Агар вазиятни баҳоласак, унда Ўзбекистоннинг асосий савдо айланмаси айнан ЕОИИ мамлакатлари билан боғлиқ эканини, энг муҳим транспорт йўлаклари иттифоқ ҳудудидан ўтишини, миграция йўналиши муҳим аҳамиятга эга эканини кўриш мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу жараён тез юз бермайди, бу фақат биринчи қадам», - деди Владимир Тюрденев.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, скептикларнинг «ЕОИИга интеграциялашув жараёнида мустақиллик йўқотилиши мумкин», деган баёнотлари ҳақиқий кўрсаткичлар фонида кулгилидир.
«Иттифоққа қўшилган бирорта ҳам давлат ўз мустақиллигини йўқотмади, аксинча, кўпроқ имкониятларга эга бўлди. Бундан ташқари, бу маълум бир иштирокчининг миқёсига қарамайдиган, ҳамма учун бир хил бўлган тенг ҳуқуқли иттифоқ», - дея қўшимча қилди дипломат.
У Россия ҳам, ЕОИИ бошқа аъзолари ҳам янги аъзоларнинг интеграцияси иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш соҳасига зарарли таъсир кўрсатишидан манфаатдор эмаслигини маълум қилди. Бундай минтақавий лойиҳаларга қўшилиш - бу иттифоқ аъзоларининг ўзаро муросалари тўпламидир.
«Шунга қарамай, ЕОИИ нафақат Россия, балки ўз иқтисодий шароитларига эга бўлган бир нечта давлатлардан иборат. Масалан, Қирғизистонни, ЕОИИга аъзо бўлган вақтида, иқтисодиёт даражаси бўйича Ўзбекистон билан таққослаш қийин. Бу шуни англатадики, ушбу босқичда ҳамма бундай интеграциядан нимани олишини аниқ тушуниши керак, шунда бу томонларнинг ҳар бири учун фойдали бўлади», - дея якунлади Тюрденев.
Мавзуга оид
22:33 / 29.05.2026
Путин Арманистоннинг Евроиттифоққа интилишига муносабат билдирди
16:48 / 29.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕОИИ билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг 5 устувор йўналишини санади
09:13 / 28.01.2026
Қирғизистон Россия устидан ЕОИИ судига даъво аризаси киритди
18:31 / 27.06.2025