Иқтисодиёт | 19:30 / 26.12.2020
8840
1 дақиқада ўқилади

Таҳлилчилар Хитой 2028 йилга келиб дунёнинг энг йирик иқтисодиётига айланишини тахмин қилишмоқда

Тахминларга кўра, Япония 2030 йил бошигача дунёнинг учинчи иқтисодиёти бўлиб қолади, сўнгра унинг ўрнини Ҳиндистон эгаллайди.

Фото: REUTERS/Thomas Peter

Хитой илгари тахмин қилинганидан беш йилга эртароқ - 2028 йилда АҚШни ортда қолдиради ва дунёнинг энг йирик иқтисодиётига айланади. Британиянинг Иқтисодий ва тадбиркорлик тадқиқотлари маркази (CEBR) ана шундай тахмин билдирди, деб хабар бермоқда Reuters.

 Коронавирус пандемияси ва унинг оқибатларига қарши курашда Хитой АҚШни ортда қолдирди, дея таъкидлайди CEBR. Марказнинг билдиришича, Хитой ушбу вазиятда «оқилона» ҳаракат қилди. Шу билан бирга, вирус ғарб иқтисодиётнинг узоқ истиқболдаги ўсишига зарба берди, дея қайд этади CEBR.

 Тахмин қилинишича, Хитой иқтисодиёти 2021-2025 йилларда йилига 5,7 ва 2026-2030 йилларда йилига 4,5 фоиздан ўсади. АҚШни эса 2021 йилда жадал ўсиш кутмоқда, аммо 2022-2024 йилларда ўсиш йилига 1,9 ва кейинги йилларда 1,6 фоиздан бўлади.

Япония 2030 йил бошигача дунёнинг учинчи иқтисодиёти бўлиб қолади, сўнгра унинг ўрнини Ҳиндистон эгаллайди, дейилади марказ тахминида.

Мавзуга оид