Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways Туркияга парвозларни режалаштираётган йўловчиларга махсус маълумот билан чиқди
28 декабрдан Туркияга ташриф буюраётган фуқаролар учун янгиланган талаблар кучга кирмоқда. Uzbekistan Airways Туркияга парвозларни режалаштираётган йўловчилар учун маълумот билан чиқди.
Қайд этилишича, Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги чет элдан Туркияга ташриф буюраётган авиайўловчилар 28 декабрдан бошлаб коронавирус учун ПЗР SARS-COV-2 усули билан Туркия чегарасини кесиб ўтишдан камида 72 соат олдин топширилган тест натижалари маълумотномасини мажбурий равишда тақдим этишлари лозимлигини эълон қилди.
ПЗР SARS-COV-2’га манфий натижали ПЗР тестни тақдим этмаган йўловчилар чегарани кесиб ўтишда кўрсатилган (уй, меҳмонхона ва бошқа) манзил бўйича 7 кунлик карантинга олинади. Туркиядаги яшаш манзилини кўрсатмаган шахслар Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган жойларга жойлаштирилади.
7 кунлик карантиндан сўнг SARS-COV-2’га ПЗР тести мусбат натижа берган йўловчилар Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19 амалдаги талаблари асосида даволанадилар.
Таъкидланишича, мазкур чоралар 2021 йилнинг 1 мартига қадар амал қилади.
Мавзуга оид
02:08 / 12.01.2026
Оилада камида уч нафар фарзанд бўлиши керак – Эрдўған
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
20:24 / 05.01.2026
Туркияда гиёҳвандлик ва фоҳишалик иши доирасида машҳур сериаллар актёрлари ҳибсга олинди
17:46 / 30.12.2025