Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўстонлиқ туманининг тоғли ҳудудларига олиб борувчи йўлда машиналар ҳаракати чекланмоқда. ИИВ расмий маълумот берди
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўл ёпиб қўйилгани тўғрисида тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот тақдим этди.
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Қайд этилишича, республиканинг барча ҳудудларидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканларига фуқаролар узлуксиз равишда ташриф буюрмоқда.
“Бугун, 2 январ куни, соат 10:00га қадар Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканлари автотураргоҳлари автомобиллар билан тўлганлиги, ушбу автомобил йўлининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, шунингдек, тоғли ҳудудларда автомобиллар ҳаракатланиши мураккаблигини ҳисобга олиб тик нишабликларда транспорт воситалари тўхтаб қолиб, хавфли ҳолат содир этмаслигининг олдини олиш мақсадида 4Р-12 автомобил йўли 61-километрида, яъни тоғли ҳудуднинг бошланиш қисмида вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланмоқда”, - дейилади ЙҲХББ маълумотида.
Ушбу амалга оширилаётган ишлар фуқароларнинг тоғли йўлларда хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида амалга оширилаётгани айтилган.
Мавзуга оид
17:08 / 06.12.2024
Президент Бўстонлиқда туристик мажмуа қурилиши ва ГЭС фаолияти билан танишди
14:16 / 06.12.2024
Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқда бунёдкорлик ишлари билан танишди
18:10 / 04.11.2024
Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди
18:27 / 09.09.2024