Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Компьютер ичидаги «компьютер» найранги иш бермади — божхона хабарлари
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати сўнгги кунларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича маълумот берди.
Хорижий авиарейс билан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаролар К.А. ва Ю.З.ларга тегишли юклар сканер қурилмалари ёрдамида кўздан кечирилди.
Натижада, юклар орасидаги картон қутидаги компьютер кейсида божхона назоратидан яшириш мақсадида уддабуронлик билан жойлаштирилган, умумий қиймати 100 миллион сўмлик компьютер эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
«ISUZU»даги 401 миллион сўмлик товарлар ўз манзилига етиб бормади

Тошкентда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. бошқарувидаги «Исузу» русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатиб, кўздан кечирилди.
Транспорт воситасининг юкхонасида қиймати 401,3 миллион сўмлик 16 560 дона чўғланма лампалар ва 225 дона маиший техника буюмлари борлиги аниқланди.
Дискаларни ноқонуний олиб киришга уриниш тўхтатилди

Сирдарё вилояти божхоначилари «Сирдарё» чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро М.З. бошқарувидаги «VOLVO» русумли транспорт воситасини божхона кўригидан ўтказди.
Натижада, автомашина юкхонасида йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, фуқаро Х.Ж.га тегишли бўлган, умумий қиймати 79,8 миллион сўмлик, турли ўлчамдаги юк автомашинаси дискалари борлиги маълум бўлди.
Яна бир ҳолатда мазкур пост орқали Ўзбекистонга кириб келган фуқаро Р.С. бошқарувидаги «VOLVO» русумли юк машинаси божхона кўригидан ўтказилди. Машинада «Камаз» русумли юк автотранспорт воситасига тегишли 98 дона, умумий қиймати 38 миллион сўмлик авто эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
3400 долларга сотилаётан «Валериана» тўхтатиб қолинди

Тошкент вилояти божхоначилари Тошкент шаҳри Олмазор туманида тезкор тадбир ўтказишди. Унда фуқаро С.Ж. бошқарувидаги «Ласетти» тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, машинада фуқаро Д.Б. хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 40 миллион сўмлик 36 500 дона конвалютадаги «Валериана» номли дори воситаларини шартли харидорга 3400 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари суриштируви давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025