Қаршида Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари учун янги штаб биноси фойдаланишга топширилди
Ватан ҳимоячилари куни арафасида, Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг Қаршидаги ҳарбий қисми шахсий таркиби учун янги штаб биноси фойдаланишга топширилди.
Қўмондонлик матбуот хизмати хабарига кўра, бинолар очилиш маросимида Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондони полковник Журъат Якубов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондони полковник Зайнобиддин Иминов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ҳарбий қисм жамоасига енгил автомобиль калити топширилгач, жанговар хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар рағбатлантирилди.
Мажмуа – хизмат хоналари, қўшинларни тезкор бошқариш учун мўлжалланган қўмондонлик штаб пункти, кутубхона, маънавий-маърифий тайёргарлик хонаси кабилардан иборат.
Мавзуга оид
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024
Ўзбекистонлик мерганлар Туркиядаги халқаро мусобақада биринчи ўринни қўлга киритди
17:25 / 28.05.2024