Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХББ Road24 ахборот тизимини жорий этади
2021 йилда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан йўл ҳаракати соҳасида интерактив хизматларни тақдим этиш бўйича Road24 ахборот тизими жорий этилиши режалаштирилган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур мобил ахборот тизими йўл ҳаракати қатнашчилари ва ЙПХ ходимлари учун қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унда ахборот киритиш, олиш ва тарқатиш имкониятлари мавжуд.
Имкониятлар орасида:
- аҳолини йўл-транспорт ҳодисаси ўчоқлари ҳақида тезкор хабардор қилиш;
- янги ўрнатилган йўл белгилари ҳақида хабардор қилиш;
- чорраҳаларда тирбандликларнинг олдини олиш, муаммоли вазиятларни камайтириш;
- фойдаланувчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолати тўғрисида ахборотларни тақдим этиш (Road24 дастури орқали олинган видеоёзувларни илова қилиб юбориш);
- йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳақида маълумотларни олиш;
- жарималарни тўлаш имконияти;
- автомобиль йўлларининг маълум муддатга ёпилиши (таъмирлаш ишлари) ҳақида ахборотларни олдиндан олиш имкони;
- ҳар бир фойдаланувчининг шахсий кабинети;
- статистик ахборотларни жамлашнинг ягона тизимини яратиш;
- транспорт воситасини жарима майдончасидан олиб чиқиш учун масофадан туриб, онлайн тарзда рухсатнома олиш бор.
Шунингдек, ҳайдовчи ёки пиёда томонидан аниқланган йўлда ҳаракатланиш билан боғлиқ муаммолар ушбу дастурда белгиланиб, бошқа ҳайдовчилар огоҳлантирилади.
Кўзланган мақсадлардан яна бири — дастурда белгиланган камчилик ва муаммолар масъуллар томонидан тезкорлик билан бартараф этилиши.
Мавзуга оид
16:11 / 06.02.2025
Самарқандда яна бир ҳайдовчи ЙПХ ходимини машинасида судраб кетди
13:55 / 02.02.2025
Самарқандда машинасини ЙПХ ходими устига ҳайдаган ҳайдовчи қамоққа олинди
11:20 / 04.06.2024
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимини уриб тан жароҳати етказган шахс қамоққа олинди
20:41 / 13.05.2024