Ўзбекистон | 18:23 / 09.01.2021
5898
2 дақиқада ўқилади

Агентлик ноқонуний спирт ишлаб чиқариш ҳақида маълумот берди

Фото: РИА Новости

"Smart medical pharm” ҳамда “BILLUR MEDICAL TRADE” МЧЖ “Этиловый спирт 70%” ҳамда “Меновазин” маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқарган. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълумотларида бу лицензия талаблари ва шартларининг қўпол равишда бузилиши ҳолатлари эканлиги ҳақида огоҳлантирган.

Агентлик фуқаролардан келиб тушган мурожаатларда “Smart medical pharm” ҳамда “BILLUR MEDICAL TRADE” МЧЖлар томонидан ишлаб чиқарилган “Этиловый спирт 70% 50 мл” ҳамда “Меновазин” маҳсулотлари сифатидан норози эканлиги билдирилган.

“Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Smart medical pharm” ҳамда “BILLUR MEDICAL TRADE” МЧЖлар дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган лицензиатлар реестрида мавжуд эмаслиги ҳамда ушбу корхоналар томонидан “Этиловый спирт 70%” ҳамда “Меновазин” маҳсулотлари ноқонуний йўллар билан ишлаб чиқарилганлигини Республика ҳудудида фаолият юритаётган дорихоналар эътиборига етказиб, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилишга йўл қўймасликликлари, ушбу ҳолатлар лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келадиган, лицензия талаблари ва шартларининг қўпол равишда бузилиши ҳолатлари эканлиги ҳақида огоҳлантиради”, – дейилади агентлик матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Мавзуга оид