Ўзбекистон | 12:34 / 10.01.2021
3783
3 дақиқада ўқилади

Бири футболчи, бири шифокор бўлсам дейди... Оққонга чалинган болалар орзуси саробми?

Ҳаёт синовлардан иборат. Ҳаммамиз синовларни бошдан кечирган, кечираётган инсонлармиз. Лекин шундай синовлар борки, улардан асрашини сўраймиз. Халқимизда бир гап бор: “Отамлатсанг отамлатгин, бўтамлатмагин”.

Тошкентдаги гематология шифохонасида даволанаётган болалар ва оналар шундай синовни бошдан кечиришмоқда.

Ўғлим катта бўлса футболчи бўлмоқчи

Хоразмлик 9 ёшли Шоҳрўз Аркабаевга бундан бир йил аввал оққон ташхиси қўйилган. Айни югуриб юрадиган ёшдаги болакай касаллик сабаб ҳали ҳам мактаб остонасига қадам қўймади.

“Ўзим ёлғизман, ўғлим ҳам ёлғизгина фарзандим, ягона суянчим. Шифокорларнинг айтишича, агар яхши қарасак, тузалиб кетиши мумкин экан. Бир марта даволанишимизга 45 млн кетяпти. Ҳозирда молиявий аҳволимиз яхши эмас. Ўғлим улғайиб футболчи бўлмоқчи, ниятларига етсин, илоҳим”, – дейди онаси Дилрабо Аҳмедова.

Шоҳрўзбек Аркабаевга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0423 6519 7945 онаси Аҳмедова Дилрабо номида

Агробанк: 8600 0423 4987 7067 отаси Аҳмедов Руслан номида

Сбербанк: 5469 5500 6115 6862 Ўразметов Умарбек номида

Виза карта: 4790 9122 1067 1147 Аҳмедова Дилором номида

Телефон: +998941171990 (онаси)

Ўғлимнинг ҳамма қатори яшаб қолиши учун ёрдам беринг

Жавоҳир 2020 йилнинг ёзида тишини олдиради ва қон тўхтамай Бухородаги гематология шифохонасига олиб борилади. У ерда қўйилган оққон ташхиси билан даволаняпти.

Онаси Умиданинг айтишича, бир маротаба даволанишга 35–40 млн атрофида пул керак бўляпти.

“Фарзандим шифокор бўлишни истайди, ўзим ҳам болам тузалиб, келажакда муҳтожларга ёрдам берадиган инсон бўлишини жуда хоҳлайман”, – дейди у.

Жавоҳир Фозиловга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0424 7739 7052 онаси Умида Узоқова номида

Сбербанк: 5469 3800 7855 4523 отаси Фозил Рустамов номида

Виза: 4108 5901 9612 2868 онаси Умида Узоқова номида

Телефон: +998914444600 онаси

Аюбхон улғайса автосалон очишни ният қилган

 

“Қўқон шаҳридан келдик. 2020 йилнинг июн ойларида шу касалликка чалиниб қолди. Бу ерга келганимизда аҳволи жуда оғир эди. Катта бўлса шу касалхонадаги беморларга ёрдам бермоқчи”, – дейди онаси Мукаррам Маъмурова.

Аюбхон улғайса автосалон директори бўлмоқчи. Аммо ота-онасининг ёлғиз фарзанди бўлган болакай тузалмагунча мактабга чиқолмайди.

Аюбхон Мақсудовга оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0417 3081 6924 отаси Маъмуров Маликжон номида

Сбербанк: 4817 7602 9742 0139 қариндоши Умаров Хуршид номида

Виза: 4187 8000 0039 8669 отаси Маъмуров Маликжон номида

Телефон: +998905893797 отаси

Уч фарзандим учун яшасам дейман...

 

3 фарзанднинг онаси Фотима Эшматованинг ўзи бу машъум касалликни бошдан кечирмоқда. 33 ёшли аёл шу сабаб кўп умрини фарзандларидан олисда, шифохоналарда ўтказмоқда. Шифокорларнинг айтишича, унинг тузалишига оз қолган. Фақат яхши даволаниши керак.

“Шу болаларим учун яшашни хоҳлайман. Яхши инсонлардан ёрдам сўрайман. Бошқа гапиролмайман”, – дея йиғлайди аёл.

Фотима Эшматовага оид маълумотлар:

Агробанк: 8600 0423 3383 2268 отаси Эшматов Ғофуржон номида

Сбербанк: 5469 6000 2595 9545 қариндоши Илҳомжон Жўраев номида

Виза: 4278 3100 2024 6914 отаси Эшматов Ғофуржон номида

Телефон: +998944432288 отаси

Азизлар! Биз кўпчиликмиз. Оз-оздан қилган эҳсонимиз ҳам муҳтожлар мушкулини осон қилади, дилларини яйратади. Ўзимиз эса охиратга захира қиламиз.

Гулмира Тошниёзова,
тасвирчи Дониёр Якубов.

 

Мавзуга оид