Ўзбекистон | 17:06 / 11.01.2021
23727
1 дақиқада ўқилади

Дилфуза Азизова Самарқанд тумани ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Самарқанд тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Маълумотда айтилишича, Дилфуза Азизова Самарқанд тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида иш бошлади.

Ушбу тайинловга қадар Дилфуза Азизова вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид