Ўзбекистон | 10:00 / 12.01.2021
4089
2 дақиқада ўқилади

Мактабдаги қониқарсиз иссиқлик тизими ҳақида хабар бериш бўйича қўшимча имконият яратилди

Жорий йилнинг 11 январ куни барча мактабларда III чорак бошланди, деб хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига қишки мавсумда барча мактабларнинг иссиқлик тизими барқарор ишлаши бўйича тегишли топшириқлар берилган, шунинг учун агарда жойларда муаммолар бўлса ҳудудий штаблар орқали оператив равишда чоралар кўриб борилмоқда.

Мазкур масалада Халқ таълими вазирлигининг ҳудудлардаги штаблари ташкил этилган бўлиб, уларга қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш имконияти мавжуд:

  • Қорақалпоғистон Республикаси: 61 222-95-13;
  • Андижон вилояти: 74 228-26-27;
  • Бухоро вилояти: 95 600-34-35;
  • Жиззах вилояти: 72 222-08-68; 
  • Қашқадарё вилояти: 75 223-41-19;
  • Навоий вилояти: 79 220-61-82;
  • Наманган вилояти: 69 232-61-15;
  • Самарқанд вилояти: 66 238-88-10; 
  • Сурхондарё вилояти: 76 227-35-55; 
  • Сирдарё вилояти: 67 225-4017; 
  • Тошкент вилояти: 71 231-65-73; 
  • Фарғона вилояти: 73 244-31-19; 
  • Хоразм вилояти: 62 228-11-52;
  • Тошкент шаҳри: 71 237-08-01.

«Агар сиз ҳудудлардаги штабларга мурожаат қилган бўлсангиз, аммо ҳали хам мактабингизда иссиқлик тизими ишлаши билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, Халқ таълими вазирлигининг (71) 202 09 09 рақамли мурожаатлар марказига мурожаат қилишингиз ҳам мумкинлигини маълум қиламиз», — дейилади маълумотда. 

Таъкидланишича, мурожаатларни республика куз-қиш штаби ҳамда ҳудудий штаблар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилади.

Мавзуга оид