19:00 / 13.01.2021
15639

“Ўзтрансгаз” веб-портали нима учун ишламаяпти? Сабаби очиқланди

Газ таъминоти бўйича мустақил хўжалик юритувчи субъект “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ташкил этилгани муносабати билан истеъмолчилар uztg.uz веб-портали орқали шахсий саҳифаларига кира олмаяпти. “Ўзтрансгаз” АЖ Ахборот хизмати бу масала бўйича тушунтириш берди.

“Ўзтрансгаз” АЖга аҳоли томонидан ўз шахсий кабинетига кира олмаётгани, uztg.uz веб-портали ишламаётгани тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Айни масала юзасидан шуни маълум қиламизки, Давлатимиз раҳбарининг “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4388-сон Қарори билан “Ўзтрансгаз” АЖ нинг газ таъминоти бўйича ҳудудий филиаллари негизида алоҳида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ шаклида ташкил этилган.

Қарорга кўра, “Ўзтрансгаз” АЖ - табиий газни етказиб бериш, жумладан экспорт ва импорт қилиш учун газ қазиб олувчи ташкилотлардан харид қилиб, магистрал газ қувурига уланган истеъмолчиларга табиий газни сотиш бўйича оператор;

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ эса газ тарқатиш тармоқларини эксплуатация қилиш ва аҳолига ҳамда ижтимоий соҳа объектларига табиий ва суюлтирилган газни етказиб бериш функцияларини бажаради.

Давлатимиз раҳбарининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 6010-сонли Фармонига асосан, 2020 йилнинг 1 июлидан:

  • “Ўзтрансгаз” АЖ - тўғридан-тўғри магистрал газ узатиш тизимига уланган, стратегик аҳамиятга эга бўлган “Иссиқлик электр тармоқлари”, “Ўзкимёсаноат” АЖнинг корхоналари каби истеъмолчиларга табиий газ етказиб беради;
  • “Ҳудудгазтаъминот” АЖ эса тақсимлаш газ қувурларига уланган улгуржи истеъмолчиларга (АГТКШлар, иссиқхона хўжаликлари, цемент, ғишт, оҳак, гипс, чинни маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, шунингдек умумий овқатланиш корхоналари, нонвойхоналар в.ҳ.) ҳамда аҳоли хонадонларига табиий газ етказади.

Эндиликда, айнан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ аҳоли ҳамда улгуржи истеъмолчилар билан бевосита ишлаётгани муносабати билан uztg.uz веб-портали фаолияти тўхтатилган. Ҳозирда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ айни йўналишдаги портални ишга тушириш арафасида. Тез кунда веб-портал янги манзил ва кўринишда иш бошлайди.

“Ўзтрансгаз” АЖ:

Телефон: 71 2021008

Веб-саҳифа: www.utg.uz

“Ҳудудгазтаъминот”:

Телефон: 71 2000804, 71 2021104, 1104

Веб-саҳифа: www.hududgaz.uz

“Ўзтрансгаз” АЖ Ахборот хизмати

Top