Ўзбекистон | 12:59 / 13.01.2021
19206
1 дақиқада ўқилади

Тошкент марказида бошқарувни йўқотган «Малибу» тўхтаб турган 2та «Ласетти»га урилиб, ағдарилиб кетди

Жорий йилнинг 13 январ куни соат 10:00ларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Б.М. "Малибу" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу кўчада жойлашган корхона рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "Ласетти" ва ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.Ю. бошқарувидаги яна бир "Ласетти" русумли транспорт воситаларига урилган. "Малибу" автомобили ағдарилиб кетган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Мавзуга оид