Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кенияда коронавируснинг ўндан ортиқ янги тури аниқланди
Қайд этилишича, коронавируснинг тўртта янги штамми тажовузкорлиги билан ажралиб туради. Кениялик олимлар мамлакатда коронавирус тарқалиши кескин авж олиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Кениядаги тиббий тадқиқотлар институти мутахассислари коронавируснинг 16та штаммини аниқлашди. Уларнинг 12таси ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, ҳозирча дунёнинг бошқа жойларида учрамаган, деб ёзмоқда East African газетаси.
"Янги штаммларнинг ўзига хослиги шундаки, улар жуда тез тарқалади ва касалликнинг дастлабки босқичида беморда уларни аниқлаш жуда қийин", – деди тадқиқот иштирокчиларидан бири Чарлз Аготи.
Унинг сўзларига кўра, янги штаммлар ўтган йил охирида Таита округида аниқланган. Улар коронавируснинг ЖАР ва Буюк Британияда аниқланган турларидан генетик жиҳатдан фарқ қилади.
"Мутацияга учраган вируслар Таитада касалланиш ҳолатлари ўсишига сабаб бўлган", – деди олим.
Қайд этилишича, коронавируснинг тўртта янги штамми тажовузкорлиги билан ажралиб туради. Кениялик олимлар мамлакатда коронавирус тарқалиши кескин авж олиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Ҳозирда Кенияда 98,4 мингдан ортиқ киши касалликка чалинган, 1716 киши вафот этган.
Мавзуга оид
14:48 / 30.03.2026
Битта «малика» 220 доллар. Кенияда ноқонуний чумоли савдоси авж олди
10:05 / 17.03.2026
Кения ТИВ: кенияликлар энди Украинадаги урушга ёлланмайди
14:36 / 27.02.2026
Кенияликларни РФ урушига ёллаш: айбланувчи қўлга олинди
13:51 / 20.02.2026