09:00 / 18.01.2021
7000
Реклама

Olmazor Business City турар жой мажмуасида янги йил дастлабки аҳолининг кўчиб келиши билан бошланди

Olmazor Business City турар жой мажмуасидан хонадон эгасига айланган юздан ортиқ оила янги уйларининг калитларини олиб, кўчиб ўтишга тайёрланмоқда.

Bizning Uylar Development компанияси дастлабки аҳолисини муваффақиятли харид билан қутлайди ҳамда уларга Olmazor Business City'да узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришларини тилайди.

Турар жой мажмуаси ҳудудидаги қурилиш жараёнлари фаол кетаётган бўлишига қарамай, Бу ердаги дастлабки аҳоли, яъни юздан зиёд оила аллақачон янги хонадонларининг калитларини олишган. Айни пайтда бу ерда мамлакатимиздаги энг йирик мажмуанинг кенг кўламли қурилиш ишлари давом этмоқда. Olmazor Business City 23 гектардан зиёд майдонни эгаллаган бўлиб, унда 9 қаватдан 30 қават баландликкагача бўлган 28 та кўп қаватли уй-жойлар барпо этилмоқда. Айни пайтда биринчи лотдаги уйлар аллақачон тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилиб, уларда якуний ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек муҳандислик-техник тизимларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуанинг барча хонадонлари тайёр ва сифатли таъмирланиб сотилмоқда.

Турар жой мажмуаси ёнидан канал оқиб ўтган. Сой бўйидаги улкан, ёпиқ кўкаламзор майдон табиат билан уйғунликни хуш кўрувчилар учун ҳақиқий роҳатдир. Объектнинг ривожланган инфратузилмаси ер ости автотураргоҳи, кўплаб сайр хиёбонлари, спорт ва болалар майдончалари, йирик shopping mall, турли форматдаги савдо ва хизмат кўрсатиш тижорат бинолари, хусусий тиббиёт муассасаси, болалар боғчаси, мактаб ва бошқа кўп нарсаларни ўз ичига олади.

Olmazor Business City турар жой мажмуасида харидорларни қулай шартлар билан фоизсиз муддатли тўлов қулайликлари кутмоқда. Шунингдек 100% тўловни амалга оширган харидорлар учун махсус таклифлар тақдим этилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик Ҳалқа Йўли кўчаси, 5-А уй.

Мўлжал: Шимолий Олмазор чорраҳаси.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +998 71 210 44 44

Instagram: @bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top