Ўзбекистонда 300дан ортиқ мактаб ва мактаб филиаллари қўлбола печлар орқали иситилмоқда
Ўзбекистонда 162та мактаб ва 156та мактаб филиали қўлбола печлар орқали иситилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон бўйича мавжуд жами 10008та умумтаълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактаб интернатларининг 3310таси табиий газ манбалари орқали иситилмоқда. Шунингдек, мактабларнинг 23таси суюқ ёқилғи, 6671таси кўмир (брикет), 4таси электр токи орқали иситилади.
Уларнинг иситилиш тури қуйидагича:
- 1036та мактаб – марказлашган иссиқлик тармоғи орқали,
- 8 810таси – локал иситиш тармоғи орқали;
- 162таси – қўлбола (буржуй) печлар орқали.
Жами 1196та мактаб филиалининг 118таси – табиий газ, 1таси – суюқ печ ёқилғиси, 1062таси – кўмир (брикет) ёқилғиси, 15таси – электр токи манбаларидан фойдаланиб иситилади.
«Қўлбола печлар орқали иситилаётган мактабларда ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори. Чунки қўлбола печлар синф хоналарининг ички қисмига, ўқувчиларга яқин қилиб ўрнатилган», деган вазирлик расмийси.
Мавзуга оид
19:45 / 09.10.2024
Ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилиши ноқонуний — ММТВ
19:28 / 03.10.2024
“Мен болалардан ўргангани келганман” — Андижондан Қашқадарёнинг чекка ҳудудига бориб ишлаётган ўқитувчи
14:52 / 03.10.2024
Сурхондарёда тадбиркор ўзи таҳсил олган мактаб учун 630 ўринли янги бино қуриб берди
13:50 / 01.10.2024