Иқтисодиёт | 12:04 / 18.01.2021
8678
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 10500 сўмдан ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 19 январ кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 27,61 сўмга ошган ва бир доллар 10 500,81 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 113,28 сўмга тушиб, 12 682,88 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 1,37 сўмга қимматлаган ва 1 рубль 142,66 сўмни ташкил этган.

Мавзуга оид