Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантларни қурилишга соддалаштирилган тартибда жалб қилиш масаласи кўриб чиқилади
Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга ва давлат кенгашининг тегишли комиссиясига меҳнат мигрантларини қурилиш ишларига жалб қилишнинг соддалаштирилган тартиби масаласини кўриб чиқиш ҳақида топшириқ берди. Давлат кенгаши ҳамда Стратегик ривожланиш ва миллий лойиҳалар бўйича кенгашнинг қўшма мажлисидан сўнг берилган кўрсатмалар рўйхати Кремл сайтида эълон қилинди, деб ёзмоқда «Ведомости».
«Россия фуқароси бўлмаган, шу жумладан, МДҲнинг айрим мамлакатларидан келган ишчиларни COVID-19 янги коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиология талабларига риоя қилган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга жалб қилишнинг соддалаштирилган тартибини белгилаш масаласи кўриб чиқилсин»., - дейилади топшириқда. Ушбу топшириқни бажаришнинг сўнгги муддати 2021 йил 1 мартгача белгиланди.
Аввалроқ, мамлакат Ички ишлар вазирлиги Россияда мигрантлар сони 6 миллиондан ошганини хабар берганди. Шу билан бирга, одатда маҳкама маълумотларига кўра уларнинг сони 11 миллион кишини ташкил этарди.
Россия Қурилиш вазирлиги мамлакатнинг бир нечта минтақаларидаги қурилиш майдончаларида ишлайдиган меҳнат муҳожирлари учун Россияга кириш шартларини соддалаштиришни таклиф қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакатнинг 50га яқин ҳудудидаги қурилиш майдончаларида муҳожирлар етишмаяпти. Қурилиш вазирлиги хорижлик ишчиларнинг Россияга кириши тақиқлаб қўйилгани уларнинг тақчиллигига асосий сабаблардан бири деб атади.
Мавзуга оид
08:45
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026