Ўзбекистон | 15:03 / 19.01.2021
2580
1 дақиқада ўқилади

ХТВ давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини самарали амалга оширган вазирлик дея эътироф этилди

50та лойиҳанинг 24тасини, яъни қарийб 48 фоизини халқ таълими соҳасига доир лойиҳалар ташкил этади.

Халқ таълими соҳасида умумий қиймати 92 млрд сўмдан зиёд бўлган давлат-хусусий шериклик шартномалари имзоланган. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугунга қадар давлат-хусусий шериклик лойиҳалари реестрига киритилган 50та лойиҳанинг 24тасини, яъни қарийб 48 фоизини халқ таълими соҳасига доир лойиҳалар ташкил этади. 

Халқ таълими вазирлигининг бу борада амалга оширган ишлари Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан эътироф этилди ва «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдаги хизматлари учун» сертификати билан тақдирланди, дейилади вазирлик хабарида.

Мавзуга оид