Шавкат Мирзиёев йўқолиб бораётган урф-одатлар ва ажримлар ҳақида гапирди
Президент Шавкат Мирзиёев 19 январь кунги селекторда маънавият мавзусида маъруза қилди. Давлат раҳбари ўз сўзида маҳалланинг болалар тарбияси ва ажримлардаги ролига эътибор қаратди.
«Кекса авлод вакиллари ёшларни меҳнатга, ўз уйини, кўчалар, гузар ва майдонларни озода тутишга ўргатарди. Бизда бу урф-одат эди. Энди айрим одамлар ҳовлисини боласига эмас, мардикорга тозалаттиряпти.
Кўп қаватли уйларда қўшни қўшнисини танимайди. Бу ҳолда болалар меҳнатни, одобни, маънавиятни, меҳр-оқибатни кимдан ўрганади?
Маънавиятимиз учун энг катта хавф – аксарият одамларимиздаги лоқайдлик ва бепарволик кучайиб боряпти», – деди президент.
Шавкат Мирзиёев болалар тарбиясида маҳалланинг ўрни камайиб бораётганини қайд этди.
«Илгари бир болага етти маҳалла ота-она деган мақолга амал қилиб яшардик. Ўғил-қизларимизнинг ахлоқ-одоби, ўқиши учун нафақат уларнинг ота-оналари, аввало маҳалладаги нуронийлар, кайвони кексалар, зиёлилар ҳам ўзини масъул ва жавобгар деб биларди.
Шунинг учун ҳам маҳаллаларимизда уруш-жанжал, безорилик, ичкиликбозлик қилиб юрадиган ёшлар, оилавий ажримлар кам бўлар эди. Ажрим бизга ёт эди. Шундай маҳаллалар бор эдики, нуронийнинг бир оғиз гапи билан ҳамма нарса ҳал бўлар эди.
Лекин ҳозир енгил-елпи ҳаётга ўтиб олдик. Мана, ажримларнинг статистикасини кўринглар. Бу нима деган гап? Қаёққа боряпмиз?» – таъкидлади у.
Мавзуга оид
15:09 / 01.01.2024
Ҳудудларда 4 та секторга қўшимча равишда маънавият сектори ташкил этилади
12:27 / 09.11.2023
Рақамли божхона, саноат кооперацияси, энергетика: ИҲТ доирасида Ўзбекистоннинг таклифлари
12:06 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев ИҲТ доирасида савдони соддалаштириш тўғрисида битим қабул қилишга чақирди
11:34 / 09.11.2023