Мирзо Улуғбек туманида рўй берган ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳодиса юзасидан расмий маълумот тақдим этди.
Маълум бўлишича, 2021 йил 19 январь куни тахминан соат 21:30да Юзработ ва Козева кўчалари кесишмасида иккита транспорт воситаси, 23 ёшли И.Д. бошқарувидаги Damas ва 29 ёшли Б.Р. бошқарувида ишончнома асосида бўлган “ВАЗ-2115” автомобиллари тўқнашуви рўй берган.
ЙТҲ сабабли “ВАЗ-2115” русумли автомобил йўловчилари, 18 ёшли Д.Б. ва 19 ёшли М.Ж. олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Бундан ташқари, “ВАЗ-2115” ҳайдовчиси ва йўловчи, 27 ёшли Ш.Ш. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
ЙТҲнинг тахминий сабаби: Damas ҳайдовчиси бурилиш вақтида тўғри йўлдан ҳаракатланиб келаётган “ВАЗ-2115” автомобилига йўл бермаган. Натижада, “ВАЗ-2115” бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга келиб урилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:56 / 25.09.2024
Баҳодир Ғойибназаров ҳокимликка қайтди
17:08 / 30.08.2024
Тошкентдаги Мулла Холмирза ота масжиди замонавий кўринишда қайта қурилмоқда
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024