Жаҳон | 19:27 / 23.01.2021
8172
1 дақиқада ўқилади

Америкалик журналист Ларри Кинг коронавирусдан вафот этди

Америкалик таниқли журналист Ларри Кинг 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журналистнинг Твиттердаги аккаунтида ёзилди.

Кинг бир неча кун аввал Лос-Анжелесдаги касалхоналардан бирига ётқизилганди. Унда коронавирус аниқланган. 2017 йил журналист ўпка саратони билан курашаётганини маълум қилганди. У 2019 йил инфарктни ҳам бошдан ўтказган. Америка телевидениесининг забардаст вакилларидан бири бўлган Ларри Кинг ўтган асрнинг 50-йилларида фаолиятини бошлаган ва телебошловчилар кам бўлгани сабаб бир кунда бир неча марта эфирга чиққан.

Ларри Кингнинг энг машҳур лойиҳаси «Larry King Live» дастури ҳисобланади. 1985-2010 йиллар оралиғида эфирга узатилган бу дастурда минглаб машҳур инсонлар интервью учун таклиф этилган. Бу дастурда Россия президенти Владимир Путин ва АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп каби машҳурлар меҳмон бўлган.

Мавзуга оид