Жамият | 08:36 / 14.09.2017
7808
1 дақиқада ўқилади

Америкалик журналист Ларри Кинг саратонни енггани ҳақида сўзлаб берди

Фото: РИА «Новости»

Америкалик машҳур журналист Ларри Кинг ўпка саратонини олиб ташлаш бўйича операцияни бошдан ўтказганини ва айни вақтда соғлом эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда US Weekly журнали ёзмоқда.

Кинг журналга берган интервьюсида шифокорлар унда эрта босқичдаги ўпка саратонини аниқлашганини ва у Лос-Анжелесдаги клиникалардан бирида операция қилингани ҳақида сўзлаб берди.

“Менга кўкрак қафасимнинг охирги рентген суратини кўрсатишди ва у тоза бўлган. Аввал доғ бўлган жойда ҳозирда ҳеч нарса йўқлигини кўриш завқли бўлди”, деб айтган Кинг. Журналистнинг айтишича, унинг ўпкасининг 20 фоизи олиб ташланган.

Таъкидланишича, 83 ёшли журналист операциядан бор-йўғи икки ҳафта ўтгач севимли ишига қайта олган. 

Кинг Larry King Now телешоусини ва RT телеканалида PoliticKING дастурини олиб боради.

Мавзуга оид