Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги намойишларда оммавий қўлга олишлар бошланди
Маълумотларга кўра, 25та шаҳарда 900га яқин киши қўлга олинган.
Москвада мухолифатчи Алексей Навалнийнинг қўлга олинишига қарши ўтказилаётган намойишларда 3 мингга яқин киши қатнашмоқда, 60 киши қўлга олинди, деб хабар бермоқда МБХ медиа.
Норозилик акциялари бошқа шаҳарларда ҳам бўлиб ўтмоқда. ОВД-Инфонинг маълумот беришича, 25та шаҳарда 900га яқин киши қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Германиядан Россияга қайтиб келганидан бир соат ўтмай, 44 ёшли Навалний Москвадаги Шереметево аэропортидаги чегара назорати постида қўлга олинди.
Россия Жазони ижро этиш федерал хизматининг 17 январ кунги хабарига кўра, Навалний сиёсий мотивга эга деб кўрилган фирибгарликда айбланиб, 2014 йилда олган шартли жазо муддатини бузгани учун ҳибсга олинган.
Суд ҳукми эълон қилинганидан кўп ўтмай, Навалний жамоаси томонидан эълон қилинган видеода ўз тарафдорларини норозилик билдиришга чақирди.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20 / 17.06.2026