Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда коронавирус юқтирганлар сони 3,7 миллиондан ошди
Москвада сутка давомида 3069та янги ҳолат аниқланган.
Охирги суткада Россияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 21127та янги ҳолат аниқланди, деб хабар берди мамлакат тезкор штаби. Жами касаллик юқтирганлар сони 3 млн 719 минг 400 нафарга етди.
Маълумот берилишича, бир кун ичида 491 киши коронавирусдан вафот этган. Эпидемия бошланганидан буён вафот этганлар сони 69462 нафарни ташкил этмоқда.
Москвада сутка давомида 3069та янги ҳолат аниқланган. Шаҳар бўйича касаллик юқтирганлар сони 913 минг 126 нафар ва вафот этганлар 12 минг 969 нафар.
Санкт-Петербургда 2929та янги ҳолат қайд этилди. Шаҳарда касаллик юқтириш ҳолатлари тўртинчи кундирки камаймоқда.
Мавзуга оид
22:32
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20