Жаҳон | 03:51 / 25.01.2021
2508
1 дақиқада ўқилади

Борис Жонсон ҳукуматининг коронавирусга қарши кураши ҳақида сериал суратга олинади

Фото: EPA

Британия бош вазири Борис Жонсон ҳукуматининг коронавирус инқирозига муносабати ҳақида сериал ишланади. 5 сериядан иборат сериал Sky британ телекомпанияси томонидан суратга олинади.

Сериалда Жонсон ролини таниқли британ актёри, режиссёр, продюсер Кеннет Брана ижро этади. Сериалга Майкл Уинтерботтом режиссёрлик қилади.

“Коронавируснинг биринчи тўлқини абадий эсда қолади. Мамлакат кўринмас душманга қарши бирлашган вақт. Одамлар жамиятнинг муҳимлигини ҳар қачонгидан теран англаган вақт”, деб айтган Уинтерботтом.

Унинг таъкидлашича, сериалда кўплаб ҳаётий воқеалар акс этади.

“Унда Даунинг-стритдаги Борис Жонсондан бошлаб мамлакатнинг барча бурчакларида олға сафларда бўлган ишчиларгача сўзланади. Унда бизни вирусдан ҳимоялаш учун қўлидан келган барча ишни қилган шифокорлар, олимлар, қариялар уйлари ходимлари, сиёсатчиларнинг саъй-ҳаракатлари ҳужжатлаштирилади”, деб қўшимча қилган сериалнинг бўлғуси режиссёри.

Сериални Sky каналида 2022 йил кузида намойиш қилиш режалаштирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид